Зарина Низомиддинова яна бир ёшни қаршилади

Зарина Низомиддинова 37 ёшни қаршилади.
У 1989 йил 29 мартда Тошкент шаҳрида, санъаткорлар оиласида туғилган. Актриса афсонавий “Ялла” ансамбли асосчиларидан бири Шаҳбоз Низомиддиновнинг кенжа фарзанди.
У илк ролини Тамара Камалованинг “Йўл бўлсин” фильмида ижро этган, 2006 йилда эса Баҳром Ёқубовнинг “Ромео ва Жулетта” фильми орқали кенг танилган.
Актриса жуда эрта турмуш қурган ва 18 ёшида Темурбек исмли ўғлини дунёга келтирган. 2015 йилда эса иккинчи марта турмушга чиқди, аммо бу никоҳ узоқ давом этмади. Орадан тўрт йил ўтиб, Москвада яшовчи, ўзидан 12 ёш катта инсон билан оила қурди ва 2020 йилда Саидумар исмли ўғлини дунёга келтирди.
Ҳозирда Зарина Низомиддинова оиласи билан Москвада яшайди. У вақти-вақти билан Ўзбекистонга келиб, шартнома асосида фильм ва сериалларда суратга тушади. Бугунги кунда ижодда унча фаол бўлмаса-да, у Ўзбекистондаги гонорари энг юқори актрисалардан бири ҳисобланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!