date

Зарина Йўлдошева: турмушдан кейин ижодни тарк этадими?

Зарина Йўлдошева: турмушдан кейин ижодни тарк этадими?

Зарина Йўлдошева “Наво меҳмонда” лойиҳасида шахсий ҳаёти ва келажак режалари ҳақида очиқ фикр билдирди. Актриса турмушга чиққач, ижодий фаолиятини давом эттириш масаласига аниқ муносабатини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, у турмушга чиққанидан кейин асосий эътиборни оиласига қаратишни истайди:

“Ростини айтсам, турмуш ўртоғим билан ишламасдан, тинч ҳаёт кечиришни хоҳлайман”, — дейди у.

Шу билан бирга, актриса барча қарорни бўлажак турмуш ўртоғининг муносабатига боғлашини ҳам яширмади:

“Агар турмуш ўртоғимга актрисалик фаолиятим халақит бермаса, қарши бўлмаса — албатта, ижодимни давом эттираман. Аммо аксинча бўлса, яъни 'аёлимнинг телевизорга чиқиши менга ёқмайди' деса, бемалол актрисаликни ташлашим мумкин”, — дея таъкидлади у.

Зарина Йўлдошева бу қарорни оғир қабул қилмаслигини ҳам қўшимча қилди. Унинг айтишича, болалигидан ишлагани сабаб, эҳтимол, маълум вақт танаффус қилишга эҳтиёж сезаётгандир.

“Балким, бироз дам олиб, кейин яна ижодга қайтарман”, — деди актриса.

Ушбу баёнот ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлиб, мухлислар унинг қарорини қизиқиш билан кутаётганини билдирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Зарина Йўлдошева: турмушдан кейин ижодни тарк этадими?