date

“Жаҳаннам” қўшиғи портлади: Юлдуз Усмонованинг янги ҳити рекорд ўрнатди (видео)

“Жаҳаннам” қўшиғи портлади: Юлдуз Усмонованинг янги ҳити рекорд ўрнатди (видео)

Машҳур хонанда Юлдуз Усмонова "Зўр ТВ" телеканалида ўзининг янги “Жаҳаннам” номли қўшиғини премера қилди. Тарона 4 март куни илк бор эфирга узатилиб, қисқа фурсат ичида мухлислар эътиборини тортишга муваффақ бўлди.

Мазкур қўшиқ ўзининг мазмуни ва таъсирли оҳанги билан тингловчиларда катта таассурот қолдирди. “Жаҳаннам” қисқа вақт ичида 1 миллиондан ортиқ маротаба тингланиб, хонанданинг навбатдаги муваффақиятли лойиҳаларидан бирига айланди.

Мухлислар қўшиқни илиқ кутиб олиб, ижтимоий тармоқларда фаол муҳокама қила бошлашди. Кўпчилик ушбу таронани нафақат мусиқа, балки жамиятдаги айрим долзарб мавзуларни ёритгани учун ҳам юқори баҳолади.

Шу тариқа, “Жаҳаннам” нафақат янги хит, балки мухлислар қалбига тез етиб борган таъсирли ижод намунаси сифатида эътироф этилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » “Жаҳаннам” қўшиғи портлади: Юлдуз Усмонованинг янги ҳити рекорд ўрнатди (видео)