date

Шоҳруҳхон концерти учун ноодатий совға: 50 кг торт тақдим этилди (видео)

Шоҳруҳхон концерти учун ноодатий совға: 50 кг торт тақдим этилди (видео)

Шоҳруҳхон концерти олдидан мухлислар учун тайёрланган креатив таклифнома барчанинг эътиборини тортган эди. Хонанда таклифномаларни оддий эмас, балки катта юракча шаклида юбориб, “Сизларга юрагимнинг бир парчасини юборяпман”, дея видео мурожаат йўллагани билан ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлганди.

Ушбу ПР кампаниянинг энг “ширин” якуни эса янада қизиқарли тарзда намоён бўлди. Шаҳло Икрамова бошчилигидаги жамоа томонидан юрак шаклидаги катта торт тайёрланди.

Хон Сарой компанияси томонидан тақдим этилган ушбу ўзига хос совға 12 нафар мутахассис меҳнати орқали 15 соат давомида яратилган. Торт 200 нафардан ортиқ меҳмонга мўлжалланган бўлиб, унинг умумий оғирлиги 50 килограммни ташкил этган.

Тадбир иштирокчилари ушбу креатив ёндашув ва бадиий безакларга бой тортни катта қизиқиш билан қарши олишди. Мазкур ғоя нафақат концертини реклама қилиш, балки мухлислар билан янада яқин алоқа ўрнатишнинг ўзига хос усули сифатида баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Шоҳруҳхон концерти учун ноодатий совға: 50 кг торт тақдим этилди (видео)