Шаҳзода Муҳаммедова муқаддас сафардан таъсирли лавҳалар улашди

Санъаткор Шаҳзода Муҳаммедова Мадина ва Макка шаҳарларига зиёрат сафарини амалга оширди. У ижтимоий тармоқларда ушбу муқаддас сафардан таъсирли лавҳалар ва самимий ҳис-туйғулари билан бўлишди. Санъаткорнинг ушбу видеопостлари мухлислар томонидан катта эътибор ва илиқ муносабат билан кутиб олинди.
Актриса, дизайнер ва бошловчи Шаҳзода Муҳаммедова айни дамда муқаддас зиёрат сафарида эканини маълум қилди. У дастлаб Мадина шаҳрида бўлганини, ҳозир эса Маккада эканини Instagram саҳифаси орқали мухлислари билан бўлишди.
Санъаткор ўз саҳифасига видеопостлар жойлаб, сафар давомида бошдан кечираётган ҳис-туйғуларини самимий тарзда ифода этди. У видеолардан бирига қуйидаги таъсирли изоҳни ёзиб қолдирган:
“Энг гўзал тонгни қарши олдик. Яна такрор — учинчи бор шу масканларга етказганингга шукр! Ёмон йўллардан адаштирмай, Аллоҳга яқинлашаётганимизнинг ўзи катта мўъжиза...”
Мазкур пост қисқа вақт ичида кўплаб кузатувчилар эътиборини тортди. Изоҳларда мухлислар санъаткорнинг зиёратига ҳавас билдирар экан, ўзларига ҳам шундай сафар насиб этишини Аллоҳдан сўраб қолишган.
Шаҳзода Муҳаммедованинг ушбу самимий чиқиши ижтимоий тармоқларда илиқ муносабатларга сабаб бўлмоқда.





























Изоҳлар 0
…