​Нилуфар Усмонова: “Юлдуз Усмонованинг ягонагина қизалоғи бўлганим билан тарихда қолсам керак”

  • 06 апрель 2017, 13:21
  • 11 354
  • Маданият
  • ​Нилуфар Усмонова: “Юлдуз Усмонованинг ягонагина қизалоғи бўлганим билан тарихда қолсам керак”
    Бугун хонанда Нилуфар Усмонова ўз таваллуд айёмини нишонламоқда. Хонанда бугун 30 ёшни қарши олди, деб ёзади «Darakchi.uz».

    6 апрель санаси кириб келиши билан хонанда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида онасига минатдорчилик сўзлари битилган пост ёзиб қолдирди.

    “Бу дунёга кимлар келар, кимлар кетар, аммо ҳамма-ҳаммага ҳам тариҳда қолиш насиб қилавермайди, лекин Оллоҳга минг шукрлар бўлсинки, яқингина ўтмишда тақдир мени туғилишим биланоқ тарихга муҳрлади. Бу ҳам бўлса онам туфайли! Тарихда санъатим зўр ёки истеъдодим бўлгани учун эмас, айнан Юлдуз Усмонованинг ягонагина қизалоғи бўлганим учун қолсам керак, деб ўйлайман.

    Азиз онажоним, мени дунёга келтирганингиз учун, менга оқ сут берганингиз учун, ўз пайтида қаттиққўлик қилиб, меҳрингизни ҳам аямаганингиз учун Сизга адоқсиз раҳмат! То тирик эканман мен сизнинг ўша жажжигина Нилифарингиз бўлиб қоламан. Тақдиримда борингизга, яшашни ўргатганингизга ташаккур. Доим сизни севиб, меҳрингиздан қувват олгувчи қизингиз Нилу...”

    Хонандани биринчи бўлиб табриклаган унинг турмуш ўртоғи бўлди. “Севимли инсонинг биринчи бўлиб табриклаганда ажойиб ҳисларни туясан...”

    Нилуфар Усмонова бундан роппа-роса бир ой олдин тўртинчи бор она бўлган эди. У тўртинчи фарзанди, қизи Саъдияни дунёга келтирди, эртага қизи 1 ойлик бўлади.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » ​Нилуфар Усмонова: “Юлдуз Усмонованинг ягонагина қизалоғи бўлганим билан тарихда қолсам керак”