Мунисанинг катта концерти қачон бўлади? Хонанда жавоб берди

Маданият1 дақиқа ўқиш1.4K
Мунисанинг катта концерти қачон бўлади? Хонанда жавоб берди

Таниқли хонанда Муниса Ризаева сўнгги интервюларидан бирида ижодий режалари ҳақида очиқчасига сўз юритди. Унинг маълум қилишича, катта концерт дастурини ташкил этиш устида иш бошланган бўлиб, мазкур шоуни келгуси йилга мўлжалламоқда.

Санъаткорнинг таъкидлашича, ҳозирги вақтда у кўпроқ оиласига эътибор қаратмоқда. “Худо хоҳласа, келаси йилга концерт дастуримни режалаштиряпман. Чунки бир ярим йил олдин она бўлганман. Ҳозир эса асосий вақтимни фарзандим ва оиламга бағишлаяпман”, — деди у.

Хонанданинг айтишича, фарзанди бироз каттароқ бўлганидан сўнг, у яна саҳнага қайтиб, мухлисларига унутилмас ва юқори даражадаги шоу тақдим этишни режалаштирмоқда. “Илоҳим, ўғлим каттароқ бўлса, Худо хоҳласа, жуда ҳам чиройли, катта концерт дастури билан мухлисларимни қувонтириш ниятим бор”, — дея қўшимча қилди у.

Мухлислар эса бу янгиликни илиқ кутиб олиб, хонанданинг тезроқ катта саҳнага қайтишини интизорлик билан кутмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?