
Кханна актёрлик фаолиятини 1970 йилларнинг бошида бошлаган ва бир неча йил ичида Ҳиндистоннинг севимли актёрларидан бирига айланган. Унинг иштирокидаги «Қалбим ўғриси» (1976), «Амар, Акбар, Антони» (1977), «Тақдир ҳукмдори» (1978), «Чандни» (1989) ва бошқа фильмлар ўз даврида томошабинларнинг севимли киносига айланиб улгурган эди. Маҳаллий матбуот уни «Болливуддаги сўнгги романтик актёрлардан бири» деб атаган.

Шунингдек, Кханна сиёсатда ҳам фаол иштирок этган — у «Ҳиндистон халқ партияси» аъзоси бўлган ва парламент қуйи палатасига сайланган. Бундан ташқари, маданият ва туризм вазири бўлиб, Ташқи ишлар вазирлигида ҳам фаолият юритган. Телеканалнинг қайд этишича, сўнгги вақтларда Кханна касаллиги сабаб актёрлик ва сиёсий фаолиятини йиғиштиришга мажбур бўлган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар