
Фото: Ўзбеккино
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Гёте институти Тошкент филиали ва Германиянинг «Шлингель» (Schlingel) халқаро кинофестивали дирекцияси билан ҳамкорликда 3-7 май кунлари болалар ва ёшлар учун “Шум бола” IV ўзбек ва немис кинолари фестивалини ўтказишини маълум қилди.
Мазкур тадбирда “Шлингель” халқаро кинофестивали директори Михаил Харбауер, кинпродюсер Александара Прохазка, режиссёрлар Ален Гепонер ва Тони Лойзер каби хорижлик киноижодкорларнинг ташриф буюриши кўзда тутилган.
Фестивалнинг очилиш маросими 3 май куни соат 14:30да Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги киносаройида бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар