
5 май куни мафтункор хонанда Шаҳзоданинг Фаррух Зокиров билан ижро этган «Чинара» таронасига ишланган клип кенг омма ҳукмига тақдим этилди. Мазкур тарона «Ялла» гуруҳининг 1995 йилдаги Boroda verblyuda номли мусиқий альбомидан ўрин эгаллаган, деб ёзади hordiq.uz.
Қўшиқ матни Лариса Рубальская мансуб. Мусиқа муаллифи Фаррух Зокиров. Мусиқий сайқали устида Убайдулла Каримов, Беном гуруҳи аъзолари Сарвар ва Комил иш олиб борганлар.
Клип режиссёри Жамшид Хожиниёзов. Сюжет жанрида суратга олинган клипда, ўтмишнинг унитилмас саҳифаларига мурожаат этилган. Клипда Дилбар Икромова, Мухаммадали Искандаров, Юлдуз Ражабова ва бошқалар суратга тушган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар