
Озодбек номли ДВД плеер сурати бир зумда телеграм ва бошқа ижтимоий тармоқларда хафта янгилигига айланди. Кимлар фотошоп деса, кимлар эса Озодбекни гўёки чўнтагига тушадиган пулларни санай бошлади. Бироқ, суратларни ўзиданоқ бу фотошоп эмаслиги кўриниб турибди, деб хабар бермоқда «Sayyod.com».
Дунё миқёсидаги машхурлар номи бренди остида турли махсулотлар бўлиши ва улар асосан ўша юлдузнинг ўзига тегишли бўлишидан хабардормиз. Джей Ло ва Антонио Бандерас атирлари ва хоказо... Машхурларнинг муаллифлик бренд махсулотлари асосан атир доирасида бўлиб туради. Ўзимизни машхурлардан олсак хам атирлари чиққан юлдузлардан (адашмасам) Юлдуз, Озода ва Гугушаларни биламан. Аммо хонандага аталган техника чиққани бизда янгилик бўлса керак.
Бундай бизнес кўпинча хонанданинг ўзига тегишли бўлади, бироқ Озодбек холатида бу акси кўринади. «Sayyod.com» нашри бу борада Озодбек Назарбековнинг фикри билан қизиқди.
Озодбек Назарбеков: - Икки кун аввал Андижонлик дўстларим суратини юборишганида бундан хабар топдим. Бу мухлисларим ёки тижоратчиларми бошқасидан хабарим йўқ. Бунақа ишлар биринчи маротаба эмас, шунинг учун таажубланмадим.
Нашрнинг қайд этишича шундай ҳолат учун: Озодбек Назарбеков ўрнида бошқа бир пишиқроғи бўлса камида мазкур махсулот сотувидан яхшигина фоизга бемалол даъво қила олишга хуқуқи етарли бўларди. Бу камида! Кўпи билан эса, махсулот чиқараётганларни яхшигина жаримага солдириб махсулот чиқишини тақиқлаш хуқуқига хам эга. деб қушимча ҳам қилиб қуйди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг