19:35 / 19.05.2017
37 815

Рашид Ҳолиқов Шаҳло Аҳмедовани келин қилиши билан боғлиқ саволга жавоб берди

Рашид Ҳолиқов Шаҳло Аҳмедовани келин қилиши билан боғлиқ саволга жавоб берди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳолиқов “Sayyod” нашрига берган интервьюсида ўғли Санжар ва хонанда Шаҳло Аҳмедованинг муносабатлари ҳақидаги саволга жавоб берди.

— Агарда тақдир бўлса, келин ҳам бўлишади, куёв ҳам бўлишади. Мен ҳеч қачон фарзандларим танлаган инсонга қаршилик қилмайман. Чунки, ота-онам бизга умр йўлдош танлашимизга қаршилик кўрсатмаган.

Онам айтардилар, “Кимни танласанг ўшанга уйлантираман”, деб. “Мен танлаган қиз ёмон чиқса, кейин менинг юзимга соласан, сиз танлаган қизингиз менга ёқмади, деб”, дердилар.

“Шаҳло Аҳмедова бўлса Шаҳло Аҳмедова. Улар бирга дуэт ҳам куйлашди. “Сайл” деган фильмда дуэт куйланглар, деб мен таклиф билдирган эдим”,—дейди Рашид Ҳолиқов.

Эслатиб ўтамиз, Санжар ва Шаҳлонинг аксарият тадбирларда бирга кўриниши, ижтимоий тармоқларда уларнинг бирга тушган суратлари тобора кўпроқ эълон қилиниши турли миш-мишларга сабаб бўлмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Рашид Ҳолиқов Шаҳло Аҳмедовани келин қилиши билан боғлиқ саволга жавоб берди