15:05 / 22.05.2017
9 847

Озодбек Назарбеков: Демократия — иштонни ечиб саҳнага чиқиш, дегани эмас

Озодбек Назарбеков: Демократия — иштонни ечиб саҳнага чиқиш, дегани эмас
Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков баъзи эстрада хонандаларининг саҳнага очиқ-сочиқ кийиниб чиқишига муносабат билдириб, бу каби ҳолатлар олдини қандай олиш мумкинлиги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда «Daryo.uz» хабар берди.

«Санъаткорларнинг очиқ-сочиқлиги ва яланғочлашиб кетаётганига фақат маърифат билан курашиш керак, бошқа йўли йўқ. Зўрлик билан тақиқлаб бўлмайди. Тақиқласа ҳам, тўғри тушунмаётган ҳолатлар, ‘Демократик давлатда яшаётгандик-ку’ қабилидаги эътирозли вазиятлар бўляпти», — деди Озодбек Назарбеков.

«Тўғри, лекин демократия экан деб, ўз синглингни қўшнингни синглисига эрга бермайсан-ку, чек-чегара бўлиши керак-ку. Демократия ҳам менталитетдан келиб чиққан ҳолда, қадриятларни сақлаган ҳолатда бўлиши керак. Демократия — иштонингни ечиб, саҳнага чиқавер, дегани эмас», — деди хонанда.

«Ҳар миллатнинг ўз ранги, дунёқараши, тушунчалари ва талаблари бор. Қадриятларисиз миллат ўзини йўқотади. Агар тараллабедодлик қилишга қўйиб берилса, бутун бошли миллат ўз рангини, ўзини йўқотиши мумкин», — дея қўшимча қилди Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Озодбек Назарбеков: Демократия — иштонни ечиб саҳнага чиқиш, дегани эмас