15:56 / 25.05.2017
6 376

Улуғбек Раҳматуллаев: «Битирув оқшомига бориш насиб этмаган»

Улуғбек Раҳматуллаев: «Битирув оқшомига бориш насиб этмаган»
Сўнгги қўнғироқ куни эрта тонгдан уйғониб, кийимларнинг энг сарасини кийиб, катта ҳаяжон билан мактабга отланганман. Ташқи кўринишимга алоҳида эътибор қаратиб, эшикдан чақириб келган синфдошим Жамолни анча куттириб қўйибман. Дўстим йўл-йўлакай мени деб, сўнгги қўнғироққа кеч қолаётганимизни айтиб, асаби бузилганидан, менинг ҳам эътиборим унга кетиб қолиб, кўча бошидаги ариққа оёғим билан тушиб кетганман! Кийган кийимим ва пойабзалимни уйга қайтиб, алмаштиришимга тўғри келган!

Кундалик кийимларимда ва кайфиятим тушган ҳолда, мактабга борганману, лекин ўша тадбирдаги устозлар айтган сўзлар, мулоҳазалардан кейин хаёлимни умуман бошқа сўзлар банд қилиб қўйган! Катта ҳаётга қадам қўйиш арафасида эканимизни энди-энди англай бошлаётгандим… Битирув оқшомига кўнгилдагидек хурсанд бўлиб бориш насиб қилмаган.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Улуғбек Раҳматуллаев: «Битирув оқшомига бориш насиб этмаган»