
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан хонанда Шаҳноза Отабоеванинг лицензияси олиб қўйилди. Бу ҳақда муассаса сайтида хабар берилди.
“Лицензиат Шаҳноза Отабоева билан тузилган лицензия битимининг 4.2.5-бандида назарда тутилган талаблар ва шартлар бир марта қўпол равишда бузилгани сабабли ушбу хонанда номига берилган лицензиянинг амал қилиши “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 17-бандига асосан 2017 йил 1 июндан тугатилишини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
Шунингдек, хабар сўнгида шундай дейилган: «Ватанга хизмат қилиш масъулияти бизни тарк этмасин!» «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар