Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ҳамда “Божалар” гуруҳи яккахони томонидан куйланган “Алдамагин” номли таронанинг клипи ҳам тайёр бўлди.
Райҳон мазкур видеонинг трейлерини ўзининг Инстаграмдаги саҳифасига жойлади.
Райҳон Darakchi.uz нашрига клипнинг тақдимоти санасини маълум қилди:
“Клип ва қўшиқ ғоясини “Божалар” гуруҳи билан биргаликда яратдик. Мақсад мухлисларимизга ижобий ҳиссиётлар, яхши кайфият ва қувонч улашиш эди. Буни уддасида чиқамиз деган умиддамиз. Клип тайёр, премьерани 2 июнь куни тақдим қилишни режалаштирдик.”
Дарҳақиқат, клип трейлеридан уни қувноқ кайфият бағишловчи яна бир ижод маҳсули бўлганини кўриш мумкин.
Дарвоқе, Райҳон айни кунларда нималар билан бандлиги ҳақидаги саволга, бугуннинг ўзидаёқ оиласи билан дам олиш учун учиб кетаётганини ҳам айтиб ўтди.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди