Кеча, 2 июнь куни “Ўзбекконцерт” ДМ мажлислар залида ўтган танқидий йиғилишда санъаткорлар ҳам соҳага оид танқидий фикрларини билдиришди, деб ёзади Qalampir.uz нашри. Жумладан, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков хонандаларга ҳам олий ва ўрта махсус маълумотни билдирувчи диплом берилиши кераклигини таъкидлади.
“Коллежларни тамомлаган ўқувчилар ўрта махсус, универститетларни тугатган талабалар олий маълумотли деган диплом олишини яхши биламиз. Менимча, санъаткорларга ҳам шундай ҳужжат берилиши керак. Шунда халқ проффесионал ва ҳаваскорнинг фарқига боради”, деди Озодбек Назарбеков.
Шунингдек, хонанда оммавий ахборот воситалари ходимлари ва телебошловчиларга ҳам эътироз билдирди.
“Журналистлар ва бошловчилар кўп вазиятларда иккита қўшиқ айтган қўшиқчини ҳам “эстрадамизнинг ёрқин юлдузи”, “истеъдодли санъаткор” деб эълон қилади. Айнан уларнинг шу айби туфайли санъаткорлар “осмонга” чиқиб кетишмоқда”, дея гапида давом этди Озодбек Назарбеков.
Қайд этиш керак, мазкур йиғилишда айрим хонандалар – Райҳон, Лола, Муниса Ризаева, Шоҳруҳхон каби қўшиқчилар яна иштирок этишмади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)