Liil Hurramov уйланмоқда: тўйга тайёргарлик бошланди

Блогер, вайнчи ва хонанда Лиил Ҳуррамов тез орада тўйи бўлишини маълум қилди. У Instagram саҳифасида Лера билан тўй учун келинлик либоси танлаётгани акс этган видеони эълон қилди. Жуфтлик маросимга қизғин тайёргарлик кўрмоқда, мухлислар эса уларга бахт тилаб, табриклар йўлламоқда. Ҳозирча тўй санаси маълум эмас.
Блогер, вайнчи ва хонанда Liil Hurramov мухлисларини қувончли хабар билан хушнуд этди. У Instagram саҳифасида тез орада тўйи бўлишини маълум қилиб, ушбу ҳаяжонли жараёндан лавҳаларни обуначилари билан бўлишди.
Блогер саҳифасига Лера исмли қиз билан биргаликда тўй учун келинлик либоси танлаётгани акс этган видеони жойлаштирди. Видеода жуфтликнинг тўй маросимига қизғин тайёргарлик кўраётгани акс этган.
Мазкур хабар Liil Hurramovнинг мухлислари орасида ҳам катта қизиқиш уйғотди. Обуначилар изоҳларда жуфтликка бахт тилаб, тўй билан табрикларини йўлламоқда.
Ҳозирча тўй санаси маълум эмас. Тез орада Liil Hurramov ва Лера тўйидан ҳам ёрқин лавҳалар тарқалишини кутиб қоламиз.
Сиз Liil Hurramovнинг қайси қўшиқларини биласиз? Фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.






























Изоҳлар 0
…