Приянка Чопранинг тўрт ёшли қизи ҳиндча дуони айтиб, мухлислар меҳрини қозонди! (видео)

Ҳиндистонлик актриса Приянка Чопра тўрт ёшли қизи Малти Мари иштирокидаги самимий видеони ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида улашди. Унда кичкина Малти онасининг бағрида ўтирган ҳолда «Гаятри мантра»ни ёқимли оҳангда айтаётгани акс этган.
Видеода қизалоқ уйидаги ибодатхона олдида онасининг тиззасида ўтириб, қадимий ҳинд дуосини ёддан ўқийди. Унинг сўзларни талаффуз қилиши ва дуони ўзига хос оҳангда айтиши Приянканинг ҳам кўнглини эритади. Қизининг чиқишидан завқланган актриса унга қарата: «Жуда гўзал!» дея ҳайратини яширмайди.
Приянка Чопра ушбу видео билан бирга оиласи билан ўтказган дам олиш кунларидан ҳам айрим лавҳаларни намойиш этди. Кадрлар орқали актриса қизи Малтини турли маданиятлар уйғунлашган оилада тарбиялаш билан бирга, унга ҳинд халқининг урф-одатлари ва маънавий қадриятларини ҳам ўргатиб бораётганини кўрсатди.
Қизалоқнинг дуони меҳр билан айтаётгани ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларида илиқ таассурот қолдирди. Айниқса, онаси билан ибодатхона қаршисида ўтказган бу самимий лаҳзалар кўпчиликнинг эътиборини тортди.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…