“Ўзбекконцерт” раҳбарияти санъаткорларга президент Шавкат Мирзиёевга бағишлаб қўшиқ куйлашни таъқиқлади. Xабарларга қараганда, бу борада 2 июнь куни “Ўзбекконцерт”да бўлиб ўтган йиғилиш пайтида директор вазифасини вақтинча бажарувчи Азамат Ҳайдаров маълум қилган.
Азамат Ҳайдаров айрим санъаткорлар томонидан давлат раҳбари фаолиятига боғлиқ видеотасвирлар асосида клиплар қилиниб, бадиий саёз матн асосида қўшиқлар яратилаётганини танқид қилди.
"Айниқса шахс билан боғлиқ, давлат раҳбарларининг фаолияти билан боғлиқ нарсаларни монтаж қилиб клипларига... бу ҳеч қандай одоб-аҳлоққа тўғри келмайди", - деб айтди у.
Йиғилишда иштирок этган маданият вазири ўринбосари Минҳожиддин Ҳожиматов бу масалада Азамат Ҳайдаровни қўллаб-қувватлаган. Унга кўра, агар қўшиқчилар ашулла қилмоқчи бўлса, ватан ҳақида, эл-юрт ҳақида, мамлакатда бўлаётган ўзгаришлар ҳақида айтиши мумкин. Буни ҳеч ким тақиқламайди, деди у ва маслаҳатлашишни таклиф қилди.
Бундан аввалроқ 49 яшар ўзбек кино артисти ва қўшиқчиси Дилфуза Исмоилова Шавкат Мирзиëевни улуғлаб “Шу гўзал юрт султони омон бўлсин” қўшиқни куйлагани хабар қилинган эди. Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси аъзоси, мусиқашунос Равшанбек Матжонов биринчи президент Ислом Каримов даврида мадҳия қўшиқлар яратиш рағбатлантирилмагани, айрим қўшиқчилар бунинг учун ҳайфсан олганини гапирган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?