19:13 / 07.06.2017
16 194

Хонанда Озодбек Назарбеков бепул хизмат қўрсатишга қарши чиқмоқда

Хонанда Озодбек Назарбеков бепул хизмат қўрсатишга қарши чиқмоқда
Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков санъаткорлар хизматидан текин фойдаланиб келаётган давлат ташкилотлари унга пул ўтказиш йўли билан улар хизматидан фойдаланишни йўлга қўйишни таклиф қилди.

У бундай таклиф билан 2 июнь куни "Ўзбекконцерт" ташкилотида бўлган мажлисда чиқди. Вазирликдаги мулозим вазирлик бу таклифни тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтди.

Озодбек Назарбеков Маданият вазирлиги қошида тижорий бўлим очиш ва санъаткорлар хизматидан текин фойдаланиб келаётган давлат ташкилотлари унга пул ўтказиш йўли билан улар хизматидан фойдаланишни йўлга қўйишни таклиф қилди. Ўз чиқишида хонанда¸ хусусан¸ прокуратура ва бошқа давлат муассасалари амалдорларининг ўз базмларида хонандалар хизматидан бепул фойдаланиш устига¸ дўқ уриб санъаткорларни обрўсизлантириши ҳақида шикоят қилди.

"Давлат ташкилотлари олдида санъаткорларнинг ҳурмати йўқ. Давлат тадбирлари ҳақида гапирмаяпман. Ташқи ишлар вазирлигида тадбир қилади ёки прокуратурада оддий ўтириш қилади, масалан¸ Наврўзга ўтиради, нонни пулга олади, сувни пулга олади, ресторанни пулга заказ қилади ва санъаткор текинга бориши керак. Ҳурмат ҳам шунга яраша бўлади", - деди Назарбеков.

Исми сир қолиши шарти билан гапирган ўзбекистонлик таниқли хонандалардан бири Озодбек Назарбековнинг эътирози ўринли экани, лекин унинг таклифи иш беришига ишонмаслигини айтади. "Керак бўлса Юлдуз ҳам боради, Ғулом ҳам боради, Озод ҳам боради ва тадбирларида xизмат қилади"¸ - деди у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Хонанда Озодбек Назарбеков бепул хизмат қўрсатишга қарши чиқмоқда