date
views 10 619

«Тахтлар ўйини» янги мавсумида рекорд миқдордаги одамлар ёқиб юборилди

«Тахтлар ўйини» янги мавсумида рекорд миқдордаги одамлар ёқиб юборилди
«Тахтлар ўйини» сериали муаллифлари еттинчи мавсумга тайёргарлик жараёнида суратга олиш майдонидаги ёнаётган одамлар сони бўйича рекордни янгилади. Бу ҳақда «Entertainment Weekly»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

«Олишув саҳналаридан бирида шунча каскадёрни ёқиб юбордикки, ҳали ҳеч ким бунга қўл урмаган», — деб мақтанди продюсер ва лойиҳа сценарийнависи Дэвид Бениофф.

Каскадёрлар куратори Роули Эрлемга кўра, майдонда бир пайтнинг ўзида 20 киши ёнган. Саҳнада эса жами 73 киши ёқиб юборилган. Сериал сюжети бўйича кишиларга олов пурковчи аждарлар ҳужум қилади.

Жами 7 сериядан иборат янги мавсум премьераси 16 июль куни HBO телеканалида бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Тахтлар ўйини» янги мавсумида рекорд миқдордаги одамлар ёқиб юборилди
-->