
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси бугун, 12 июнь куни яна бир хонанданинг лицензиясини олиб қўйди. Бунга сабаб қилиб шартнома шартлари қўпол равишда бузилгани кўрсатилди.
“Лицензиат Дилмурод Султонов билан тузилган лицензия битимининг 4.2.5-бандида назарда тутилган талаблар ва шартлар бир марта қўпол равишда бузилгани сабабли, ушбу хонанда номига берилган лицензиянинг амал қилиши “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосан 2017 йил 12 июндан тугатилишини маълум қиламиз”, дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 июнь кунидан хонанда Шаҳноза Отабоеванинг лицензияси ҳам олиб қўйилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар