
"Рокки" фильмини суратга олган америкалик режиссёр Жон Эвилдсен 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг ўғли Энтонига иқтибос келтирган ҳолда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Қария Лос-Анжелесда ошқозон ости бези саратонидан вафот этди.
Эвилдсен "Рокки" фильми учун энг яхши режиссёр йўналишида "Оскар" мукофотини олган. У фильмнинг 5-қисмини ҳам суратга олган.
Эвилдсен, шунингдек, "Каратечи бола" трилогиясига режиссёрлик қилган.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар