4 569
Жеки Чан Остонада люкс автомобиль ўрнига, шаҳарда дўстлари билан юриш учун минивэн сўраган
Бир ҳафта аввал Остонага ташриф буюрган машҳур актёр Жеки Чан люкс автомобилдан воз кечди ва ҳеч қандай райдер (артист, мусиқачи ёки ижодий коллектив тадбир ташкилотчиларига қўядиган талаблар ва шартлар рўйхати)ни қўймади. Бу ҳақда «Kazakhstan Today»га таяниб «Дарё» нашри ёзмоқда.
«Шуниси ҳайратланарлики, унинг Остонага ташрифи бизга ҳеч қандай харажатларни юкламади! У ўз самолётида дўстлари билан учиб келди, ҳеч ким унга гонорар тўламади, у райдерларни қўймади. Ҳатто люкс автомобилда кутиб олишдан бош тортди ва шунчаки дўстлари билан шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш учун оддий минивэн сўради. Остонадаги маҳаллий рестораторлар ўз кумирини қабул қилишдан шунчалик хурсанд эдики, ҳатто кечки овқат учун биз ҳеч нарса тўламадик», — деб ёзди «Қозоғистон» телекомпанияси бошқарув раиси Ерлан Карин.
Унинг сўзларига кўра, таниқли актёр Қозоғистонда 1—2 кун меҳмон бўлиши режалаштирилган, аммо тиғиз график туфайли бор-йўғи ярим кун бўлган.
«Эсдалик совғалар ва ҳадя тариқасида ЭКСПО учун чипталар биз томонимиздан қилинган ягона харажатлар бўлди. Жеки ажойиб, жуда камтар, хушфеъл, самимий ва қувноқ одам. Бирга суратга тушмоқчи бўлганларнинг деярли ҳеч бирини рад қилмади, ҳазил-ҳузул қилди ва кулди», — деб ёзди Карин.
7 июнь куни Қозоғистон медиа маркази концерт залида Хитой киноси фестивали очилиши бўлиб ўтди. Очилиш маросимида Жеки Чан «Кунг-фу йога» фильмини тақдим этди. Унда актёр Жеки исмли хитойлик археолог ролини ижро этган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин