19:33 / 17.06.2017
10 398

Forbes энг кўп ҳақ оладиган актёрлар рўйхатини эълон қилди (фото)

Американинг Forbes журнали дунёда энг кўп ҳақ оладиган машҳурлар рейтингини тузди, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.

Актёрлар орасида Марк Уолберг етакчилик қилмоқда. Рейтингда мусиқачилар, спортчилар ҳамда ёзувчилар иштирок этди. Топ-3 ликдан тадбиркор Шон Комбс (130 миллион доллар), қўшиқчи Беёнсе (105 миллион доллар) ҳамда ёзувчи Жоан Роулинг (95 миллион доллар) жой эгаллади.

Марк Уолберг (68 миллион доллар)
Forbes энг кўп ҳақ оладиган актёрлар рўйхатини эълон қилди (фото)
«Оскар» мукофотига икки карра номзод, энг кўп ҳақ оладиган актёрларнинг ўтган йилги рейтингида ўнинчи поғонадан жой олган Маркка бу йил омад кулиб боқди. Уолберг иштирокидаги фильмлар жаҳон кинопрокатида 5,3 миллиард доллар тўплади.

Дуэйн Жонсон (65 миллион доллар)

Forbes’нинг ўтган йилги рейтингида биринчиликни эгаллаган Жонсоннинг бу йилдаги даромадининг асосий қисмини «Форсаж 8» ҳамда «Жуманжи» фильмлари учун олган гонорари ташкил этди.

Вин Дизель (54,5 миллион доллар)

Дуэйн Жонсондан кейинги ўринда ўтган йили олтинчи поғонани эгаллаган Вин Дизел банд этди. Унга бу йилда «Форсаж 8», «Галактика қўриқчилари 2» ҳамда «ХХХ: Жаҳон ҳокимияти» фильмлари яхшигина даромад келтирди.

Адам Сендлер (50,5 миллион доллар)

Saturday Night Live Show юлдузи ўзининг ҳозирги даражаси учун Netflix сервисига миннатдорчилик билдириши керак, чунки у сервисдан ҳамкорлиги учун 25 миллион доллар олган. «Барчаси янгича» ва «Сенди Уэкслер» комедиялари томошабинлар орасида яхшигина оммалашди.

Чеки Жан (49 миллион доллар)

Жеки Чаннинг сўнгги ишларидан бўлган «Темирйўл йўлбарслари» ва «Худонинг қурол-аслаҳалари: Хазина қидириб» фильмлари унга янада машҳурлик ва даромад келтирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Forbes энг кўп ҳақ оладиган актёрлар рўйхатини эълон қилди (фото)