18:05 / 22.06.2017
7 296

Анжелина Жоли ҳаётга қайтди

Анжелина Жоли ҳаётга қайтди
Бутунжаҳон қочоқлар куни муносабати билан Бред Питтнинг собиқ рафиқаси Анжелина Жоли Найроби пойтахти Кенияга ташриф буюрди, деб ёзади Qalampir.uz.

Актриса Кенияга ижтимоий масалалар юзасидан борди. “Мен бу ерга ёрдамга муҳтож қизларга жамоатчилик эътиборини қаратиш учун келдим. БМТ элчиси сифатида аёллар бошига тушган муаммоларга кўз юммасликка чақиришни ўз бурчим деб биламан. Биз уларнинг ўзларига бўлган ишончини қайта уйғониши учун ёрдам беришимиз керак, келажакда фарзандларининг билимли бўлишларига ёрдам беришимиз зарур”, дейди Жоли.

Қайд этиш лозимки, пресс-конференция давомида актриса аввалгидек озғин ва ҳорғин эмас. Инсайдерларнинг айтишича, Жоли кун бўйи атрофдагиларга табассум қилган, гўёки у яна аввалги ҳаётига қайтгандек.

Голливуд юлдузи 2001 йилдан буён Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг элчиси бўлиб фаолият юритади. Бу эса унинг Кенияга учинчи ташрифидир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Анжелина Жоли ҳаётга қайтди