Сайтимиз орқали Отабек Муталхўжаевнинг “Бомбей-Мумбай” ҳамда Сардор Мамадалиевнинг “Омон ёр” номли қўшиқларига ишланган видеоклиплар телеканаллар эфирларидан олиб ташлангани ҳақида маълум қилган эдик.
Одатда клиплар телеэфирларга қўйилмаса ҳам, уларни интернет орқали тақдим этиш мумкин. Айниқса, YouТube видеохостингида клипларни намойиш қилиш анъанага айланган. Бироқ эндиликда бунинг учун ҳам “Ўзбекконцерт” давлат муассасасидан рухсат олиш керак бўлади.
Бу ҳақда муассаса қошидаги Махсус рухсатнома (лицензия) берувчи ташкилий бошқарма бошлиғи Одилжон Абдуқаҳҳоров хабар берди.
Унинг айтишича, мазкур қарор 1 июлдан бошлаб кучга киради. Клипларни YouТube’га жойлаштириш ҳуқуқини берувчи махсус бадиий кенгаш тузилади. Кенгаш ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган шоирлар, бастакорлар, клипмейкерлар, режиссёрлар ва бошқа ижодкорлардан иборат бўлади. Улар барча янги клипларни кўриб чиқиб, муҳокама қилишади ва халқона айтганда “сарагини саракка, пучагини пучакка” ажратишади. Кенгашнинг аниқ таркиби 1 июль куни маълум қилинади. Қайд этилишича, аъзолар вақти-вақти билан ўзгариб туради.
“Бундан асосий мақсад ўзбекона урф-одатларга хос бўлмаган, менталитетимизга тўғри келмайдиган, бачкана клипларнинг чиқиб кетишини олдини олишдан иборат”, деди Одилжон Абдуқаҳҳоров.
Шунингдек, клипларини расмий рухсатсиз интернетга жойлаган санъаткорларнинг лицензияси бекор қилиниши мумкин.
Албатта, ҳар яхшининг бир ёмони бор деганларидек, бу орқали бир тарафдан турли бемаъни қўшиқ ва клиплар тарқалишининг олди олинса, иккинчи томондан эса клипни суратга олиш учун сарфланган маблағ куйиб кетади. Шунинг учун ҳам янги қарорни ёқловчилар билан бир қаторда қораловчилар ҳам топилади.
Сарфлаган харажатларига куйиб қолишни истамаган хонандалар клип олишдан аввал махсус бадиий кенгаш билан маслаҳатлашса, мақсадга мувофиқ бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?