
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобилованинг оиласи оғир йўқотишга юз тутди. Бугун, 29 июнь куни ярим тунда хонанданинг отаси Рустам Қобилов туйқусдан вафот этди. Бу ҳақда сайтимизнинг ишончли манбалари хабар бермоқда.
Маълум қилишларича, дафн маросими бугун пешин намози вақтида ўқилади.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринлики, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобилованинг санъат соҳасида ўз ўрнини топишида отасининг маънан қўллаб-қувватлаши жуда катта роль ўйнаган. Хонанда қўшиқларининг биринчи тингловчиси, танқидчиси айнан отаси эканини кўп такрорларди.
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Зиёда Қобилованинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар