
Ҳозирда хонанда Райҳон турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан Европа бўйлаб саёҳат қилмоқда. Ҳа, хонанданинг ёзги таътили мароқли ўтаётганини ижтимоий тармоқларга, хусусан, Instagram саҳифасига жойлаётган суратларидан ҳам сезиш мумкин. Instagram хонанданинг қувончига яна бир карра қувонч бағишлади, десак, адашмаган бўламиз. Сабаби, Райҳоннинг Instagram’даги кузатувчилари сони энди 1 миллионни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, хонанда Шаҳзода (Зилола Мусаева) ўзбек хонандалари ичида Instagram’да 1 миллион кузатувчиси бор ягона юлдуз бўлган эди. Ҳозирда унинг кузатувчилари сони 1,3 млн.
Кузатувчилар сони бўйича Шаҳзодадан кейинги ўринни актриса ва хонанда Асал Шодиева эгаллаган эди. Ҳозирда унинг ҳам кузатувчилари 1 млн.ни ташкил қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар