00:10 / 01.07.2017
6 044

Ўзбекистонда хориж қўшиқларини кўчириб куйлаш тақиқланиш арафасида

Ўзбекистонда хориж қўшиқларини кўчириб куйлаш тақиқланиш арафасида
Интернет тармоғида Ўзбекистонда маҳаллий мусиқачиларга хориж қўшиқларини таржима қилиб, тарона яратиш тақиқлангани ҳақида хабар тарқалди.

Мазкур чора ўзбек миллий мусиқаси йўқолишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилаётгани айтилмоқда. Сўнгги пайтларда ҳақиқий ўзбекона оҳанглардан кўра, тайёр турк, араб, эрон, рус қўшиқларининг ўзбекчалаштирилган варианти кўпроқ қулоққа чалинади. Бу ўқимишли қатламнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

“Агар шундай чора қўлланмаса, ўзбек урф-одатлари йўқолиб кетади ва биз 5 минг йиллик тарихга эга бўлган ўзбек мусиқасисиз қоламиз”, дея вазиятга изоҳ беради Ўзбекистон Миллий университети ўқитувчиси Жўрақул Шукуров.

Биз бу хабар тўғри ёки нотўғрилигини билиш учун “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси билан боғландик. Агентлик вакилининг сўзларига қараганда, бу борада ҳозирча аниқ қарор ёки бирор-бир ҳужжат йўқ. Лекин айни пайтда шундай бандни санъаткорлар билан тузиладиган шартномага киритиш борасида ишлар олиб борилмоқда. Яъни у хорижий мусиқаларни рухсатсиз ўзбек тилида куйлашни чеклашга оид чора-тадбирлар қўллаш арафасида туришганини маълум қилди. Сабаби бу плагиат маҳсулот ҳисобланади.

Демак, тез орада қўшиқчилар ва бастакорларга хорижий мусиқаларга ўзбекча шеър ёзиб, тарона яратиш тақиқланиши ёки чегараланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 1 июлдан бошлаб клипларни YouТube’га “Ўзбекконцерт”нинг махсус бадиий кенгаши рухсатисиз жойлаштириш тақиқланади. Бадиий кенгаш таркиби эртага, 1 июль куни маълум бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ўзбекистонда хориж қўшиқларини кўчириб куйлаш тақиқланиш арафасида