
Тошкентда туғилган актриса Милана Вайнтруб Marvel’нинг «Янги жангчилар» сериалида роль ижро этади, деб хабар бермоқда The Hollywood Reporter. Шоу Freeform каналида эфирга узатилади.
Лойиҳа суперқаҳрамонларга бағишланган бўлиб, Вайнтруб Дорин Грин – қиз-олмахон образини яратади.
«Янги жангчилар» 10 қисмдан иборат бўлади. Уларда томошабинларга ўзларининг ўта кучли қобилиятларини бошқаришни ўрганувчи олти йигит-қиз ҳақида ҳикоя қилинади.
Сериалда шунингдек Дерек Телер, Жереми Тарди, Келам Уорти, Мэттью Мой ва Кейт Комер ҳам суратга тушишади.
Сериал 2018 йилда тақдим этилиши кутилмоқда.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар