21:06 / 14.07.2017
8 706

Лола Каримованинг “Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон” фильми халқаро кинофестивалда тақдирланди

Лола Каримованинг “Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон” фильми халқаро кинофестивалда тақдирланди
Лола Каримова -Тиллаева продюсерлигида суратга олинган “Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон” фильми Италиянинг Искья оролида бўлиб ўтган халқаро кинофестивалда “Энг яхши ҳужжатли фильм” номинацияси ғолиби бўлди.

«Ушбу ҳужжатли фильм астрономия ва геометрия фанларининг тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир Мирзо Улуғбек ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Дунёнинг турли мамлакатларидаги, турли ёшдаги инсонлар фильмни томоша қилиб, Ватанимизнинг буюк ўғлони ҳақидаги ҳикоя билан танишгач, ҳайратланиб тасанно айтганларида қалбимни тўлдирадиган ҳисларни сўз билан ифодалаб бериш қийин.
Ижодий гуруҳимизни ушбу нуфузли мукофот билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Фильмнинг яратилишида продюсерлар сифатида иштирок этиб, асрлар давомида инсонларни ҳайратга солиб келаётган ушбу тарихий воқеани дунё аҳлига ҳавола этиш умр йўлдошим билан менга насиб этгани биз учун катта шараф»,—деб ёзади Лола Каримова Instagram`даги саҳифасида.


Маълумот учун, “Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон” фильми таниқли ўзбекистонлик режиссёр Баҳодир Йўлдошев томонидан суратга олинган. Унда бир қатор жаҳон киносининг таниқли намоёндалари билан биргаликда актёрлар Ҳошим Арслонов, Жавоҳир Зокировлар ҳам рол ижро этган.


Манба: darakchi.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Лола Каримованинг “Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон” фильми халқаро кинофестивалда тақдирланди