15:22 / 15.07.2017
8 780

Жаҳонгир Отажонов мухлисларига узоқ кутилган совға тақдим этди (Видео)

Жаҳонгир Отажонов мухлисларига узоқ кутилган совға тақдим этди (Видео)
Хонанда Жаҳонгир Отажонов журналистлар учун ўтказган матбуот анжуманларида унга берилган саволларга жавоб қайтарди.

Аниқроқ қилиб айтганда, журналистлар у билан ўтказган учрашувларида хонандадан нима сабабдан клип яратмаслиги ва ашулаларини MP3 шаклда тақдим этмаётганлиги ҳақидаги кўплаб саволлар билан мурожаат қилишганди. Юқорида келтирилган таклифларни инобатга олдими ёки бошқа сабабданми у концерт дастурларида олқишлар билан кутиб олинадиган, энг севимли тароналаридан бирига клип суратга олди.

Мазкур видео Жаҳонгир Отажоновнинг Youtube’даги расмий каналига жойланди.

“Ўргатиб қўйма” деб номланган тарона видеоси 14 июль куни жойланган бўлса ҳозирга қадар уни қарийб 5 минг марта томоша қилишди.

Тарона сўзлари Бобур Бобомурод қаламига мансуб, мусиқа муаллифи хонанданинг ўзи. Қуйида мазкур клипдан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Жаҳонгир Отажонов мухлисларига узоқ кутилган совға тақдим этди (Видео)