13:28 / 18.07.2017
7 508

Гарри Поттер ижрочиси ўғри урган туристга ёрдам берди

Гарри Поттер ижрочиси ўғри урган туристга ёрдам берди
Гарри Поттер роли билан машҳури британиялик актёр Дениел Редклифф Лондонда ўғрилардан азият чеккан туристга ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда Evening Standard нашрига таяниб Дарё хабар бермоқда.

Воқеа Челси туманида рўй берди. Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, мопедда кетаётган икки ўғри туристнинг қимматбаҳо сумкасини олиб қочган. Бундан ташқари, сайёҳ юзидан жароҳатланган.

Аниқланишича, турист Буюк Британияга бир неча кун муқаддам келган экан.

Унга ёрдам беришга ошиққанлардан бири Редклифф бўлди.

Актёрнинг матбуот котиби у воқеа жойида бўлганини тасдиқлади, аммо унинг ёрдами нимадан иборат бўлгани хусусида тафсилотлар келтирмади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Гарри Поттер ижрочиси ўғри урган туристга ёрдам берди