Ўзбекнинг дурдона асарларидан бири Чўлпоннинг “Кеча ва Кундуз”и АҚШлик олим Кристофер Форт томонидан инглиз тилига ўгирилди ва АҚШда чоп этилиш арафасида. Кристофер Фортнинг айтишича у ўзбек адабиёти ва тарихига жуда қизиқади. Таржимон Чўлпоннинг 1980 йилларда чоп этилган “Кеча ва кундуз” асарини инглиз тилига ўгирган. Унинг айтишича асарнинг айни шу нусхасида Горкийдан эпиграф келтирилган бўлиб, кейинги босмаларда бу эпиграф киритилмаган.
Таржимон асарни тўлиқ эмас, деб ҳисоблайди. У давр зулми ва цензураси оқибатида асар тўлиқ чоп этилмаган бўлиши мумкин, ҳамда асарнинг иккинчи “Кундуз” қисми ҳам бор деган таҳминда. Кристофер асарни таржима қилишда айрим сўзларни ўз ҳолича қолдирганини айтди. Масалан “махрам” сўзининг инглиз тилидаги муқобил варианти бўлмагани сабабли унга тушунтириш бериб ўтилган. Шу каби бошқа айрим сўзларнинг ҳам маъноси кенгроқ очиб берилган. Таржимон айнан нима учун Чўлпоннинг асарига қизиқиб қолганининг ҳам ўз тарихи бор.
Кристофер аввал Собиқ совет давлатлари тарихи ва сиёсатига қизиқиб манбаларни ўргана бошлаган. Кейинчалик эса сиёсатдан безиб, адабиётга қизиқиши устун келган. Кристофер назмда ҳам бир нечта таржималарга қўл урган. Иқбол Мирзонинг шогирдларининг ҳам бир нечта шеърларини инглиз тилига қофиясини сақлаган ҳолда ўгиришга муваффақ бўлган. Хозирда АҚШ адабиётида қофияли шеърларни учратиш қийин, аммо бизнинг муаллиф назмни ҳам юрдошларига қофияда етказишга эришди.
Кристофер рус адабиётига ҳам ихлоси баландлигини ва Россияда ҳам тадқиқотлар олиб боришини айтди. Унинг сўзларига қараганда у ўзини Ўзбекистонда кўпроқ эркин ҳис қилади. Кристофер Форт айни дамда Тошкентда бўлиб, яна янги асарлар устида ишларни давом эттирмоқда.
Манба: Dia.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи