17:34 / 31.07.2017
7 170

Пластик жарроҳлар энг идеал чеҳрали актёрлар номини ошкор этишди

Пластик жарроҳлар энг идеал чеҳрали актёрлар номини ошкор этишди
Одатда фильм ва сериалларда чиққан актёрлар кўркам кўринишга эга бўлади. Балки бунга гримм орқали эришилар. Ахир, сир эмас, кино суратга олиш жараёнида ҳар бир актёр ва актрисаларнинг юзларига махсус косметик бўёқлар суртилади. Буни қарангки, АҚШлик пластик жарроҳлар гриммсиз ҳам кўркам чеҳрага эга бўлган актёрлар номини маълум қилишди. Улар ким дейсизми? Марҳамат, танишинг.

Райан Гослинг. Экспертларнинг фикрича, канадалик актёр Райан Гослинг 87,48% лик идеал кўринишга эга. Жорий йилда Гослинг “Ла-ла-лэнд” фильмидаги ижроси учун “Олтин глобус” мукофотини қўлга киритган эди. Бироқ, актёрга мазкур рол учун “Оскар” мукофотини олиш насиб этмади. Аммо ҳали ҳаммаси олдинда.

Уилл Смит. Комик актёр, мусиқачи Уилл Смит эса пластик жарроҳларнинг фикрига кўра, 88,88% лик идеал юзга эга. Смит – вафодор турмуш ўртоқ ва меҳрибон ота. Сўнгги йилларда унинг фарзандлари отаси билан бирга ишлай бошлашди. Жумладан, Қизи Уиллоу Смит отаси билан бирга “Мен - афсона”, ўғли эса “Эрамиздан кейин” номли фильмларда суратга тушди.

Брэд Питт. Ўзининг роллари ва ташқи кўриниши билан кўпчиликнинг қалбидан жой олган Брэд Питт Анжелина Жоли билан ажрашувидан сўнг ўзининг аввалги нуфузини бироз йўқотди. Бироқ, бу унинг идеал кўринишига салбий таъсир кўрсатмади. Экспертлар Бред Питтнинг идеал кўринишини 90,51%га лойиқ кўришди.

Жорж Клуни. Энг кўркам кўринишга эга эркак сифатида экспертлар актёр Жорж Клунини эътироф этишди. Голливуд актёри 91,86% лик идеал қиёфага эга.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Пластик жарроҳлар энг идеал чеҳрали актёрлар номини ошкор этишди