Аввал хабар берилганидек, Шавкат Мирзиёев 3 август куни мамлакат ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашди. Тадбирда миллий таниқли маданият намояндалари, атоқли шоир ва адиблар, театр, кино, мусиқа санъати соҳасининг атоқли ҳамда ёш вакиллари, санъатшунос олимлар, журналистлар иштирок этди.
Учрашув чоғида давлат раҳбари айни пайтда Журналистлар ижодий уюшмасининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, такомиллаштириш ва моддий-техник базасини кучайтириш бўйича қарор лойиҳаси тайёрланаётганлигини маълум қилди. Ушбу ҳужжатда Уюшманинг молиявий манбаларини аниқлаш, вилоят бўлимларининг моддий-техник базасини кучайтириш, Уюшма ходимларининг меҳнат шароитини яхшилаш каби масалалар ўзининг амалий ифодасини топади.
Таъкидланишича, қарорда Ёзувчилар уюшмаси йил охирига қадар янги бинога кўчиб ўтиши муносабати билан унинг идорасини Журналистлар ижодий уюшмасига бериш кўзда тутилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди