Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг “Ёшлар” телерадиоканали раҳбарлигидан кетганлиги ҳақида аввал хабар берган эдик.
Назабеков раҳбарликдан кетган бўлсада, “Ёшлар қабулхонаси” кўрсатувининг иккинчи сонини тасвирга олиш жараёнларида иштирок этди ва бошловчилик қилди, деб ёзади Qalampir.uz нашри.
Навбатдаги кўрсатув Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятига бағишланди. Унда иш бошлаганига бир ой бўлган иттифоқнинг фаолияти танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.
Ёшлар иттифоқи номидан кўрсатувда Марказий Кенгаш раиси ўринбосари ҳамда 3 нафар бўлим мудири иштирок этди. Ўзаро суҳбат тарзида кечган баҳсларда ташкил топганига бир ой бўлган иттифоқ нималарни амалга оширганлиги, қилинган ишлар бўйича аниқ маълумотлар беришларини талаб қилишди. Мутасаддилар иттифоқнинг ташкилий ишлари кетаётганини, шундай бўлсада, нимлардир қилиниганини айтишган бўлса, студияга ташриф буюрган меҳмонлар келгусида тугатилган “Камолот” ЁИҲнинг қилган ҳатоларини такрорламаслик, ёшлар ичига янада яқинороқ кириб бориш кераклигини айтишди.
Кўрсатув жараёнидаги савол-жавобларда Озодбек Назарбеков иттифоқ томонидан амалга оширилаётган тадбирлар, дастурлар ҳақида кўпроқ тўхталгани учун “Иттифоқнинг адвокати бўлиб қолдим”, дея лутф қилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди