15:03 / 09.08.2017
42 956

Асал Шодиева яна бир бор оқ либос кийди — мухлислари эса ундан хафа

Асал Шодиева яна бир бор оқ либос кийди — мухлислари эса ундан хафа
Ўзини хонандаликда ҳам синаб кўраётган актриса Асал Шодиева яна бир бор оқ либос кийди. Актрисанинг бундан бир йил илгари хонанда Шоҳруҳхонга турмушга чиққани кўпчиликка маълум. 7 августь куни Шоҳруҳхоннинг укаси оила қуриши муносабати билан ўтказилган тантанада Асал Шодиева ҳам келинлик либосига яқин оппоқ либосда меҳмонларга пешвоз чиқди.

Ушбу ҳолат баъзи мухлисларга оддий туюлган бўлса, айримлар Асалнинг овсинини хафа қилганини таъкидлашмоқда. Бунинг сабабини улар «Ҳар бир келинчак тўйи куни давранинг ягона маликаси бўлишни исташи» билан изоҳлашмоқда.

«Асал оқ кўйлакни бошқа куни кийса бўларди ёки уни ҳам бошқаттан келин бўлгиси келдимикин?».
«Asal naverno xotela bit v centre vnimanii. I po etomu odela beloe platya».
«Ақлли қиз бўлса керак деб ўйлардим… Лекин оқ кўйлак кийиб овсинини хафа қилганидан кейин фикрим ўзгарди. Худди атай бу келинни асабига тегвотгандек…».
Асал Шодиеванинг турмуш ўртоғи томонидан ижтимоий тармоққа жойланган суратлар остига айнан шундай мазмундаги изоҳлар қолдирилган.

Нима бўлганида ҳам биз ижодкорлар оиласининг яна бир вакили Муҳаммад Алини оила қургани муносабати билан самимий қутлаймиз. Оилавий бахт бир умр тарк этмасин.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Асал Шодиева яна бир бор оқ либос кийди — мухлислари эса ундан хафа