15:21 / 12.08.2017
31 704

Куз мавсуми модаси: қандай кийимлар урфга киради?

Куз мавсуми модаси: қандай кийимлар урфга киради?
Куз мавсуми бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Одатда қизлар ва аёллар кийим борасида деярли ҳар доим муаммоларга дуч келадилар. Мазкур мақола орқали 2017-2018 йилларнинг куз-қиш мавсумида либосларда урф бўладиган деталлар ҳақида маълумот берамиз. Бу маълумотлар айниқса, модага амал қилиб яшовчиларга асқотиши аниқ.

Костюм-шим. Агар сиз классик турдаги либосларни севсангиз, куз мавсумининг асосий модаси сиз учун айни муддао бўлади. Асосан кенг бичимдаги костюм ва шимлар урфда. Ранглар борасида эса оқ, қора, тўқ кўк, кулранг оммалашади.

“Леопард” тренди. Бир нча йиллар аввал оммалашган мазкур турдаги устки кийимлар яна урфга кириши кутилмоқда. Агар қоматингизга мос тушса, ёввойи ҳайвон принти туширилган кўйлакларни ҳам бемалол кийишингиз мумкин.

Чарм либослар. Сўнгги йилларда чармдан тикилган либослар яна урфга кириб бормоқда. Бу йил кузда ҳам чармдан тайёрланган кийимлар оммалашиши аниқ. Чармдан тикилган комбинезон, кўйлаклар, шим, юбкаларни вельвет кийимлар билан мослаштириш мумкин. Қора, кумушранг, қизил рангдаги чарм оммалашади.

Катак принтли матолардан тикилган устки кийимлар. Куз мавсумида исталган фасондаги пальтолар урфда бўлади. Мутахассислар тўлароқ қоматга эга қизларга катак принтли кийимлар киймасликни тавсия этишади. Бундай кийим қоматни янада катталаштириши мумкин.

Мўйнали кийимлар. Оддий мато билан мўйнанинг мос равишда тикилиши либосга ўзгача кўриниш беради. Айниқса, сетка билан мўйнанинг бирикмаси жаҳон мода оламида анча оммалашишга улгурган.

Бежирим кашта. Бу йил ёз мавсумида кашта сифатида тўқилган гул ҳошиялар туширилган кофталар, кўйлаклар анча оммалашди. Куз мавсумида ҳам бу тренд давом этади. Шимлардаги кашталар ҳам кузга ёрқинлик баҳш этиши аниқ.

Калталаштирилган шимлар ёки кюлотлар. Шунингдек, лампаслар ҳам куз мавсумида урфга кириши кутилмоқда. Лампас шимларнинг ён тарафидаги чизиқлар бўлиб, бугунги кунда улар алоҳида бошқа матодан ҳам тикилиши мумкин.

Водолазкалар. Ҳар кун учун мўлжалланган универсал бу кийимлар шим, нимча, пиджак, кардиган билан мослаштириш мумкин.

Баланд этиклар. Оёқ кийимлар ҳам устки кийимлар сингари ҳар мавсумда ўзгаради. Баланд этиклар билан ҳар кунги образни ҳам ёки байрамона образни ҳам яратиш мумкин.

Кумушранг. Куз мавсумида айнан шу рангдаги исталган баландликдаги ва пошнали, пошнасиз этиклар, либослар урфга киради.

Узун қўлқоплар. Совуқ тушиши билан айнан мазкур аксессуар оммалашиши аниқ. Улар чарм, трикотаж, бахмал, жун каби матолардан тайёрланиши мумкин.


Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Куз мавсуми модаси: қандай кийимлар урфга киради?