Арнольд Шварценеггер «Терминатор»нинг олтинчи қисмида суратга тушишини тасдиқлади

  • 12 август 2017, 19:47
  • 3 647
  • Маданият
  • Арнольд Шварценеггер «Терминатор»нинг олтинчи қисмида суратга тушишини тасдиқлади
    Америкалик актёр, Калифорния штатининг собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер «Терминатор» фильмининг олтинчи қисмида суратга тушади. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб, «Дарё» нашри хабар берди.

    «Келгуси йилнинг март ойида ‘Терминаторънинг суратга олиш ишларига киришаман. Режиссёр Жеймс Кэмерон ва продюсер Дэвид Эллисон суратга олиш гуруҳининг таркибига қайтади», — дея телеканал 30 июль куни 70 ёшни қаршилаган Шварценеггер сўзларини келтиради.

    Кэмерон фантастик фильмнинг олтинчи қисмини суратга олиш қарорини тасдиқлади ва Калифорния собиқ губернатори терминатор ролини эмас, унинг прототипи — инсон ролини ижро этишини маълум қилди. «Ўзингиздан сўраб кўринг, нега барча персонажлар Арнольд каби кўринишга эга ва унингдек гаплашишади. Бунинг сабаби бўлиши керак. Тўғри, менда прототип бўлиши керак деган фикр пайдо бўлди», — деди дунёда энг яхши даромад келтирадиган режиссёрлардан бири ҳисобланган Кэмерон.

    Шварценеггер Австриянинг Граца шаҳри яқинидаги Таль қишлоғида 1947 йилда туғилган. 21 ёшида АҚШ келиб бодибилдинг спортида машҳурликка эришган. У иштирокидаги Conan the Barbarian (1982 йил), The Terminator (1984 йил), Commando (1985 йил), Predator (1987 йил), Total Recall (1990 йил) фильмлари машҳурликка эришган.

    Фикрлар

    » » Арнольд Шварценеггер «Терминатор»нинг олтинчи қисмида суратга тушишини тасдиқлади