22:26 / 18.08.2017
7 641

Махсет Ўтемуратов: «Озодбек Назарбеков мени масхара қиляпти, деб ўйладим»

Махсет Ўтемуратов: «Озодбек Назарбеков мени масхара қиляпти, деб ўйладим»
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларида хизмат кўрсатган артист Махсет Ўтемуратов Озодбек Назарбековнинг «Мендирман» клипида қандай суратга тушгани ҳақида гапириб берди, деб ёзади «Қорақалпоғистон янгиликлари» нашри. Бу ҳақида Daryo.uz ёзди.

— Бир куни Озодбек «Махсет дўстим, сизларда иқтидорли актёрлар кўп. Менга Чингизхон ролини ижро этадиган актёрнинг расмларини юборсангиз», — деди. Шундан сўнг театрдаги бир нечта актёрларнинг расмларини юбордим. Қараб ўтирдик, «яна юбор, яна юбор», деганидан сўнг, қўлим бўш пайтида театр гримёр ходимидан илтимос қилдим, «Менга соқол қўйиб, чиройли қилиб гримлаб беринг, дўстимга юборай», — дедим. Шу тариқа ҳазиллашиб театр кийимларини кийиб, «Мана бу одам қалай?» — деб расмни юбордим. Кўрди, бироқ мен эканимни танимади. Мени танимаганини, мени масхара қиляпти деб тушундим. «Айнан шу одам керак эди менга, шу одамни излаяпман. Нимага аввалроқ менга шу одамни расмини юбормадингиз?» — деди.

Шундан сўнг мен ҳам ҳазиллашдим. Боиси мени таниб туриб, мени устимдан куляпти деб ўйладим-да, «Озодбек дўстим, бу инсон сенинг клипингга тушмайди. У катта одам. Барча киноларда, ҳаттоки Қозоғистондаги катта-катта фильмларда рол ижро этиб юрган қорақалпоғистонлик актёр акамиз, устозимиз ҳаммамизнинг», — деб ҳазиллашдим. Бироқ у ҳазиллашганим сари жиддий тушунди. Бир пайти қарасам, «Ўша инсоннинг телефон рақамини беринг менга, шу одам билан гаплашай», — деди. «Яхши, мана», — деб ўз рақамимни бердим. Кейин «Ўзингизнинг рақамингизни бердингиз-ку», — деди. Мен айтдимки, «Ўша одам ҳозир ёнимда эди, шу рақамга телефон қилаверинг». Воқеалар ривожи жиддий тус ола бошлади.

Телефонда «Ҳа, Озодбек ўғлим, яхшимисан, соғлиқларинг яхшими?» — дедим. Озгина гаплашганимиздан сўнг, «Ҳой Махсет, сен одамни жинни қилдинг-ку» — деб кулиб юборди.
Ўша пайтда «Мендирман» клипининг бош режиссёрлари Нодир ака, Хуршид акалар ҳам бирга ўтирган эканлар. Роса кулишдик. Кейин Озодбек «Бўлдими, унда Махсет шу ролда ўйнайдими?» — дея режиссёрларга юзланди.

Ҳазиллашаман деб, охири ҳазил чинга айланди. Натижада 10 май куни Жиззахнинг Зомин тоғларида клип съёмкаси бошланди. Дўстимиз илтимосига биноан талаб қилинган кўринишларни ижро этиб бердим. Мен ўйнаган Чингизхон образини суратга олиш учун 5 кун вақт кетди. Яқинда клип премьераси пайти Тошкентда Озодбек Назарбеков билан бирга ушбу клипни томоша қилдик. Клип яхши олинган, тан олиш керак. Бироқ у ерда бош қаҳрамон Чингизхон эмас, Жалолиддин Мангуберди.

Чингизхон фильмларини кўрган инсонлар айтдики, сизнинг юзингизда Чингизхоннинг ғазаби кўринмаган, сизнинг юзингизда кулги билиниб турибди. Чингизхон ёвуз одам бўлган, унинг кўзларини кўрганда «одамни еб қўядигандек» бўлган. Сиз эса мулойим Чингизхон бўлиб қолгансиз, дейишди (кулади).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Махсет Ўтемуратов: «Озодбек Назарбеков мени масхара қиляпти, деб ўйладим»