14:42 / 21.08.2017
9 866

Согдианани соғинганлар учун у ҳақида янгилик!

Согдианани соғинганлар учун у ҳақида янгилик!
Ҳозирда Россияда яшаб, ижод қилиб келаётган ҳамюртимиз хонанда Согдианани соғинганлар бўлса ажаб эмас. Бу ҳақида myday.uz xабар қилди. Соҳирнафас хонанда ўзининг янги «Неделимы» деб номланган таронасига юртимизнинг гўзал гўшаси Хивада клип суратга олдирди.

Мазкур таронага ишланган видео кетма-кетликни ўз ишининг устаси, маҳоратли клипмейкер Ёдгор Носиров суратга олди. Суратга олиш ишлари 12 август куни Хивашаҳрида бошланиб, икки кун давом этган.



ХОНАНДА СОГДИАНА:
«Ёдгор Носировнинг олдига мен отам билан клип олдиришга келганман. Бу воқеа «Фабрика звёзд» кўрсатуви бошланмасидан олдин бўлган. Шу билан мен танловда қатнашиш учун учиб кетганман. Клип эса қолиб кетган. Бу воқеага 12 йил бўлибди. Мен бу истеъдодли инсон билан ишлаш бахтига муяссар бўлганимдан жуда ҳам хурсандман. Клипни декорациялар ёрдамида суратга олишни хоҳламадик, бизга ҳақиқий шарқ ва унинг тарихи керак эди. Шунинг учун клипни Хивада суратга олишга қарор қилдик. Суратга олиш жараёни мен учун жуда қизиқарли бўлди. Қолаверса, барча ўз ишига маъсулият билан ёндашди. Бу эса иш жараёнида жуда ҳам муҳим».

ЁДГОР НОСИРОВ, РЕЖИССЁР:
«Клип бошида сюжет йўналишида суратга олиниши керак эди, аммо баъзи бир сабабларга кўра, клипимизни трек йўналишида суратга олдик. Клип давомида Согдиана 3та образда намоён бўлади. Клипнинг премьера санаси ҳали аниқ эмас, чунки унинг устида ишлашимиз керак. Қолаверса, компьютер графикасидан ҳам фойдаланамиз. Ўйлайманки, сентябрь ойининг бошларида Согдиананинг мухлислари бизнинг ижод маҳсулимиздан баҳраманд бўлишлари мумкин бўлади».

Қўшиқ шеъри ва мусиқаси Алексей Малахов қаламига мансуб. Клипни суратга олишда Жаҳонгир Ибрагимов ўз меҳнатини аямаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Согдианани соғинганлар учун у ҳақида янгилик!