Ҳар йили йўл-транспорт ҳодисалари сабаб ўнлаб кишилар ҳаётдан кўз юмади. Баъзан бошқа кимсаларнинг айби бегуноҳ инсонларнинг ўлимига сабаб бўлади. Айниқса, ёш болаларнинг қурбон бўлиши ачинарли ҳолат. Автомобиль пайдо бўлибдики, йўл қоидасига риоя қилиш лозимлиги таъкидланади.
Бунинг таъсир кучини ошириш мақсадида телевидение, радиостанциялар каби турли ахборот воситаларидан фойдаланилиши сир эмас. Яқинда ўзбек эстрадасининг юлдузлари иштирокида шундай ғояни акс эттирган видеоролик тайёрланди.
“Сохраним жизни” ёки “Ҳаётни сақлаб қоламиз” шиори остида ишланган роликда Ўзбекистонда рўй берган мудҳиш ЙТҲлар ва уларнинг оқибатида вафот этган кишилар тақдири ҳақида қисқача маълумотлар берилган. Ўзбек ва рус тилларида тайёранган видеороликда Рашид Ҳолиқов ва унинг ўғли Санжар Ҳолиқов, Муниса Ризаева, Шоҳруҳхон, Ойбек ва Нигора, Саида, Шаҳло Аҳмедова, Сардор Раҳимхон, Севара, Достон Убайдуллаев, Шерзодбек, актриса Юлдуз Ражабова каби ижодкорлар иштирок этишган.
Мазкур видеороликни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар