
Пятигорск шаҳри маъмурияти «Любэ» гуруҳининг яккахон қўшиқчиси Николай Расторгуев шошилинч равишда шифохонага ётқизилгани ҳақида маълум қилди.
Шаҳар маъмуриятининг расмий сайтида ёзилишича, ушбу қўшиқчи Пятигорск шаҳрининг 235 йиллик юбилейи тантаналарида хизмат қилиши белгиланганди.
"Кутилмаганда «Любэ» гуруҳининг яккахон қўшиқчиси Николай Расторгуевнинг тоби қочиб, Исроилдаги шифохонага олиб кетилди. Энди «Любэ» гуруҳининг шаҳримиздаги концерти бекор қилинади. Ташкилотчилар ва хонанданинг вакиллари шаҳар аҳолисидан бунинг учун чин қалбдан узр сўрайди", дейилади хабарда.
Шаҳар маъмурияти шунингдек, Расторгуевнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар