17:21 / 28.08.2017
7 653

«Шарқ тароналари» кўтаринки руҳда ўтмоқда (Фото)

«Шарқ тароналари» кўтаринки руҳда ўтмоқда (Фото)
Хабарингиз бор, 25 августдан эътиборан Самарқанд шаҳрида ХI «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали ўтказилмоқда.

Фестиваль арафасида қадимий Самарқандда кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Мусиқа форумини ҳар томонлама юқори савияда ўтказиш юзасидан Самарқанд вилоят ҳокимлигида ишчи гуруҳлари ташкил этилиб, зарур чора-тадбирлар белгиланган.

Мусиқа фестивалининг иккинчи куни Регистон майдонига йиғилганлар Жанубий Корея, Малайзия, Буюк Британия, Америка Қўшма Штатлари, Словения, Словакия, Польша, Украина, Исроил, Туркманистон ва Қирғизистон санъаткорларининг гўзал куй-қўшиқлари, бетакрор рақсларидан баҳраманд бўлди.

"Меҳнат таътилига чиқишим билан оиламни олиб Самарқандга келдик. Шарқ тароналарини тинглаб, маданий ҳордиқ чиқариш имконига эга бўлмоқдамиз, – дейди хоразмлик Раҳмат Отахўжаев. – Дунё мусиқаси, маданияти ва санъати билан танишмоқдамиз. Чет эллик меҳмонларнинг юз-кўзидаги мамнуниятни кўриб, шундай мамлакатда яшаётганимиздан фахрланиб кетдик".





Фестиваль қатнашчилари вилоят билан туман ва шаҳарларидаги истироҳат боғларида, мусиқа санъат мактабларида учрашувлар ўтказилиши, концерт дастурлари намойиш этилиши анъанага айланган. Жорий йил ҳам бу каби тадбирларни юқори савияда ўтказиш учун барча зарур шароитлар яратилмоқда.

Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Шарқ тароналари» кўтаринки руҳда ўтмоқда (Фото)