21:18 / 01.09.2017
14 398

Шаҳзода Муҳаммедова машҳур модельер Зайцевнинг совғасига сазовор бўлди (Фото)

Шаҳзода Муҳаммедова машҳур модельер Зайцевнинг совғасига сазовор бўлди (Фото)
Дизайнер, актриса ва бошловчи Шаҳзода Муҳаммедова 29-августдан то 1-сентярбьгача Москвадаги "Мода России" 2017 й номли ярмаркада Ўзбекистондан "Ипак йўли" деб номланган ўзининг янги либослар тўплами билан иштирок этиши ҳақида хабар берилган эди.

Инстаграм саҳифасида мунтазам равишда ушбу тадбирни ёритиб борган Шаҳзодани ташкилотчилар саҳнадан туриб мана шу иши учун ҳам алоҳида урғу билан мақтаб бошқа иштирокчиларга намуна қилишди.

Хаттоки Шаҳзоданинг "лайк"лари машҳур мода танқидчиси Эвелина Хромченкодан ҳам ошиб тушганини билдиришди.

Шунингдек, Ватандошларимиз Ўзбекистон байроғи билан ушбу тадбирга келиб Шаҳзодани қўллаб-қувватлагани ҳам ташкилотчилар тарафидан ҳайрат билан айтиб ўтилди.

Уч кунлик фестиваль илк куни текстиль саноати ярмаркаси, иккинчи кун машҳур модельер Вячеслав Зайцев модалар уйига сайр ҳамда учинчи кун мода либослар намойиши ва тақдирлашни ўз ичига олган.

Намойишдан сўнг Шаҳзода диплом билан тақдирланиб Вячеслав Зайцевнинг энг юқори баҳоси ва махсус совғаси "Магистр" китоби билан тақдирланди.

79 ёшдаги машҳур модельер Вячеслав Зайцев хамроҳи ёрдамида базўр ҳаракатланаётгани боис Шаҳзодани тақдирлаш пайти, у томошабинлар залидан ўрнидан туриб ўзи саҳнага келиб Шаҳзодага мукофот топширгани барчани ҳайратлантирди.

Зайцевнинг модалар уйида Шахзода ўзининг энг севимли модельери бўлмиш кумирининг нафақат дизайнерлик маҳорати натижалари тўпланган музейи балки унинг рассомлик иқтидори намоёнланган кўргазма залида ҳам чизган расмлари билан танишди.

Ўз кумирини размерини билмай ва фақатгина суратга қараб таваккалига Тошкентдан тикиб олиб борган адрасдан костюм-сюртюк ва дўпписини Шаҳзода ўзи Зайцевга кийдиришга муваффақ бўлди. Буни қарангки костюм унга лоп лойиқ келди.

Зайцев Шаҳзодани ўлчам олмай лойиқ тикканини эртаси кунги фестивальда ҳам алоҳида эътироф этди.

Фестивальнинг эртаси куни Шаҳзода Москвадаги бир ресторанда ватандошларимиздан ташкил топган муҳлислар билан учрашув ўтказди.

Шу йили энди ноябрь ойида Германияда ҳам либослар тўпламини тақдим этишини маълум қилар экан, мамлакатларни нафақат спорт ва санъат балки подиумлар ҳам бирлаштириши ва бунда У ўзбек байроғини кўкка кўтаришга интилишини билдиради.

Ўзбекистон нафақат бой архитектураси билан балки, гўзал ва нафис матолари билан хам машҳур экани хамда буни бутун дунё билиши кераклиги Шаҳзоданинг олий мақсади эканини маълум қилди.












Манба: Sayyod.com

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шаҳзода Муҳаммедова машҳур модельер Зайцевнинг совғасига сазовор бўлди (Фото)