31 август куни Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон” анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги байрам тантаналари бўлиб ўтди, деб ёзади Qalampir.uz нашри.
2006 йилгача Наврўз, Мустақиллик байрамлари муносабати билан ташкил этиладиган оммавий байрам тадбирларини Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ватан ҳақидаги махсус қўшиқлар билан якунлар эди. Усмоновага қўйилган чекловлар сабаб унинг тантаналардаги ўрнини Ўзбекистон халқ артислари Озодбек Назарбеков ва Гулсанам Мамазоитова эгаллаган эди.
Орадан 10 йил ўтиб, 2016 йилнинг декабрь ойида Юлдуз Усмонова Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллиги байрам концертида “Ҳамроз билан” номли қўшиғини куйлаб чиқди, аммо бу концерт дастурининг финал қўшиғи бўлмади.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан ўтказилган байрам концертида Юлдуз Усмонова финал қўшиғини куйлаш борасида йўқотган мавқеини тиклаб олди. чиқишини кўпчилик кутган эди. Хонанда байрам тадбири сўнггида Тўра Сулаймон шеъри билан яратилган “Халқ билан бўл” номли қўшиқни куйлаб чиқди. Усмонова қўшиқ куйлаётган маҳал саҳнага ўрнатилган катта мониторда ўтган бир йил ичида Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотлар, Президент Шавкат Мирзиёевнинг фаолиятига оид видеолавҳалар намойиш этилди.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади