11:03 / 02.09.2017
5 972

Мадонна ўғлининг футбол карьераси учун Португалияга кўчиб ўтади

Мадонна ўғлининг футбол карьераси учун Португалияга кўчиб ўтади
Америкалик таниқли хонанда Мадонна Португалияга кўчиб ўтмоқда. Бу ҳақда, маҳаллий матбуотга таяниб, «Daryo» билдирмоқда.

Айтилишича, 59 ёшли поп-юлдуз Лиссабоннинг Алкантара туманидаги люкс тоифали меҳмонхонада вақтинчалик жойлашган. Хонанда Синтра шаҳридаги уйида таъмирлаш ишлари тугагунига қадар ярим йил давомида шу меҳмонхонада туриши кутилмоқда.

Мадонна ўғли Дэвид Банду учун Португалияга кўчиб ўтишга қарор қилди. Хонанда ҳамда унинг собиқ турмуш ўртоғи, британиялик кинорежиссёр Гай Ричи болани Малавида асраб олган эди.

11 ёшли бола Лиссабоннинг «Бенфика» футбол жамоаси академиясида таҳсил олмоқда. Машғулотлар пайтида ўғлига яқинроқ бўлиш учун Мадонна Португалияга кўчиб ўтишга қарор қилди.

Банду Португалия футболи юлдузи Криштиану Роналдуга ҳавас қилади ва профессионал футболчи бўлишни орзу қилади. Айрим маълумотларга қараганда, у онаси билан 7 миллион евро турадиган кошонада яшайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Мадонна ўғлининг футбол карьераси учун Португалияга кўчиб ўтади